Ҳазрат Алишер Навоийнинг «Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз» деган ҳикматида олам-олам маъно бор. Ҳар бир миллатнинг биринчи рамзи унинг тилидир.
ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ Тўлиқ: "O'zkimyosanoat" aksiyadorlik jamiyati Қисқартирилган: "O'zkimyosanoat" AJ Биржа тикерининг номи:* - АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ Жойлашган жойи: г.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати бошлиғи вакант лавозимига очиқ танлов эълон қилади. Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлардан анкета-резюме ва шахсий ҳужжатлар (диплом нусхаси, паспорт нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси ва расм) n.mamedova@uks.uz почта манзили орқали 2022 йил 25 июлдан 2022 йил 5 августга қадар қабул қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 июнь куни қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг 6 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати бошлиғи Ш. Сағдуллаевнинг 2022 йил I-чорак давомида ушбу соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди. Унда қуйидаги маълумотлар тақдим этилди:
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этилган ишлар ва ахборот каналлари орқали келган маълумотлар таҳлили натижасида ташкилот тизимида коррупциявий хавф-хатарлар қуйидаги 4 та йўналишда қайд этилаётганлигини кузатиш мумкин.
Wyndham меҳмонхонасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭOАВМА) томонидан ташкил этилган “Давлат ташқи қарзи: қарз маблағларини сарфлаш йўналиши ва лойиҳаларнинг самарадорлиги” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳасини ташкил этиш белгиланди ҳамда лойиҳаси юқори савияда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг март ойи “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ фаолиятига дахлдор масала юзасидан эълон қилинган мақола бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ танловда халқаро мутахассислар, шунингдек ватандошлар иштирок этишга ҳақли.