2016 йилнинг январ-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 576,6 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,3%) ҳамда 51,1 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 110,9%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 328,46 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 266,1 минг тонна азотли ўғитлар, 35,9 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 26,46 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.