Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича жадал чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4422-сон қарорига асосан «Биринчи резинотехника заводи» масъулияти чекланган жамиятида фотоэлектр станцияси ўрнатилди.
“International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтмоқда.
2017 йил 10 сентябр куни “Ўзкимёсчаноат” бошқаруви раиси Абдухашим Абдуллаев Ўзбекистонга ишчи ташриф буюрган «China Poly Group» (ХХР) компания вице-президенти жаноб Ванг Лин бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўтказилган учрашувда томонлар томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда «China Poly Group» компанияси ўртасида ўрнатилган узаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи юзасидан фикрлар алмашилди.
Номланиши Тасдиқланган йиллик харажатлар сметаси билан бир қаторда, унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш харажатлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-011 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Чорак Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
"Махам-Чирчиқ" АЖ etender.uzex.uz сайтида "Махам-Чирчиқ" АЖ учун атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг йўл қўйиладиган чегаравий экологик нормативлари (ЙҚЧМ) лойиҳасини ишлаб чиқиш ва чиқиндилар манбаларини хатловдан ўтказиш бўйича хизматларни харид қилиш учун танлов эълон қилади.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон ҳамда “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарори ижросининг таъминланиши ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд ҳолатни ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган сайёр семинар-тренинг юқори савияда ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти ягона акциядорининг қарорига мувофиқ, Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпўлатович Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
2025 йил давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати соҳасида амалга оширилган барча чора-тадбирлар амалдаги қонунчилик талаблари, шунингдек жамиятнинг ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ равишда ташкил этилди.
Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади. 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниб, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди.
Жорий йилнинг 27 февраль куни «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти, департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда тармоқ корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида танқидий руҳдаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.