“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибида 14 ишлаб чиқариш корхонаси ва 6 хизмат кўрсатиш ташкилоти фаолият кўрсатади. Уларда 30 мингдан ортиқ мутахассис ва ходим ишлайди. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 180 дан зиёд эканлиги матбуот анжуманида қайд этилди.

// 04.06.2018 Печатная версия Скачать: pdf (56.05 KB)

Маҳсулот экспорти кенгаймоқда

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибида 14 ишлаб чиқариш корхонаси ва 6 хизмат кўрсатиш ташкилоти фаолият кўрсатади. Уларда 30 мингдан ортиқ мутахассис ва ходим ишлайди. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 180 дан зиёд эканлиги матбуот анжуманида қайд этилди.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосарлари Ю.Холиёров, Ш.Набиев ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш, тизимдаги корхоналарни модернизация қилиш, инвестиция дастурларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулот ҳажмларини кўпайтириш, янги маҳсулотларни ўзлаштиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Жорий йилнинг дастлабки 4 ойида корхоналарда 1,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Уларнинг 30 турдан ортиғи 30 дан зиёд давлатга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, 2017-2021 йилларга ички дастурга мувофиқ 40 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилиши ва бунинг натижасида яна 3 минг янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

– Жамият таркибидаги корхоналарда инновация гуруҳлари ва фонди ташкил этилди, – деди техника фанлари доктори, профессор А.Дадахўжаев. – Фонд маблағи инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этиш ва янги маҳсулотларни яратишга сарфланади.

 

 http://uza.uz/oz/society/ma-sulofat-eksporti-kengaymo-da-01-06-2018