Темиров Одил Шукурович

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Туғилган сана ва жой: 1977 й.

Маълумот: олий, Тошкент кимё технология институти (1999 й.).  Бакалавр: “Кимёвий технология ва биотехнология”. Магистр: “Нефт ва газни қайта ишлаш ва унинг кимёвий технология” (2005 й.))

Телефон: (998 71) 140 74 08

Электрон почта: info@uzkimyosanoat.uz

 

Меҳнат фаолияти

2019 йил 5 февралдан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси
2015 й. – 2019 й. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг чуқур қайта ишлаш бўйича ўринбосари
2014 - 2017 йй. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамиятига қарашли «Шўртан газ кимё мажмуаси» унитар шўъба корхонаси директори, 2015 йилдан - масъулияти чекланган жамияти
2012 - 2014 йй. «Ўзбекистон GTL» МЧЖ қўшма корхонаси техник менеджери ўринбосари
2000 - 2012 йй. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясига қарашли «Шўртан газ кимё мажмуаси» унитар шўъба корхонаси смена муҳандиси, бош технолог ўринбосари, бош мутахассис, тараққиёт хизмати етакчи муҳандис-технологи, хизмат бошлиғи
1995-2005 йй. «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясига қарашли «Шўртангаз» газ-саноат бошқармаси конденсатни барқарорлаштириш цехи кузатувчиси

 

Функционал вазифалар

  • ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, , техник ва технологик қайта жиҳозлаш, янгиларни барпо этишга қаратилган тармоқ корхоналарининг барқарор ва мутаносиб ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • кимё корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархи ва ишлаб чиқариш харажатлар даражасига таъсир қилувчи омилларни чуқур таҳлил этиш, замонавий энергия ва ресурсларни тежовчи технологиялар ва ускуналарни ҳамда энг янги электрон-ахборот бошқариш тизимларни жалб этиш ҳисобига маҳсулот таннархини ва ишлаб чиқариш харажатларини тубдан қиқартириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • тармоқ корхоналарнинг хавфсиз фаолиятини, уларда юқори қўшимча қиймати ва талабга эга сифатли кимё маҳсулотларни ишлар чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, маҳаллий маъданий ва хом ашё ресурсларни чуқур қайта ишлаш, тизимда замонавий юқори технологик жиҳоз-ускуналарни ва инновацион технологияларни жорий этишга мўлжалланган ягона техник сиёсатни олиб бориш
  • саноат хавфсизлиги, меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни ва ишлаб чиқариш дастурларни бажариш;
  • замонавий рақобатдош инновацион технологиялар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга, энергия ва ресурслар сарфини ҳамда ишлаб чиқариш харажатларни камайтиришга қаратилган илмий, шу жумладан тармоқлараро изланишларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

 

Фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари: сешанба, 09.00—11.00