Тошкент шаҳрида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё“ 6-халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. 22 апрелга қадар давом этадиган мазкур тадбир Евроосиё минтақасида саноат ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қилаётган муҳим платформалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.