Таркибий бўлинмалар

 

«Ўзкимёсаноат» АЖнинг марказий аппарати (шунигдек, барча таркибий бўлинмалари) қуйидаги манзилда жойлашган: 100011, Тошкент ш., Ўзбекистан. Навоий к., 38.

 

Техник сиёсат, ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва хавфсизлик техникаси Бош бошқармаси

Бошлиқ: Азларов Адхам Бориевич

Телефон: 78 140-74-13

e-mail: tehraz@uks.uz

Асосий вазифалари: Жамият корхоналарининг барқарор ишлашига, республика қишлоқ хўжалиги эълон қилган ҳажмларга мувофиқ минерал ўғитлар ва бошқа турдаги кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ягона техник сиёсатни амалга ошириш, техник ва экологик хавфсизликни таъминлаш ва ресурсларни тежовчи самарали технологияларни тадбиқ этишга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Корхоналар томонидан маҳсулот, шу жумладан халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш дастурлари, баланслари, режа ва жадвалларини бажариш бўйича марказлашган тезкор бошқарувни амалга ошириш. Соҳа доирасида кимёвий маҳсулотларни етаказиб берилишини мувофиқлаштириш.

Молия бошқармаси

Бошлиқ: Самадов Фаррух Хамзаевич

Телефон: 78 140-74-16

e-mail: fin@uks.uz

Асосий вазифалари: жамият корхоналари (бундан кейин “корхоналар”) барқарор ривожланишига қаратилган ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга тадбиқ этилишида қатнашиш; ҳисоб китоб механизмини такомиллаштириш  ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича чора -тадбирларни ишлаб чиқиш; жамият корхоналарининг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш; Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа вазирлик, идораларга тақдим этиш учун жамият корхона ва ташкилотларининг молиявий хўжалик фаолиятига оид масалалари бўйича материаллар тайёрлаш ва таҳлил қилиш; жамият корхоналари ва ташкилотлари фаолиятининг молиявий кўрсаткичлари ҳақида тезкор ҳисоботларни тайёрлаш ва жамият раҳбарияти, жамият аппаратининг манфаатдор бошқармаларига тақдим этиш; жамият корхоналари, ташкилотларининг бир ой, чорак ва бир йил учун молиявий кўрсаткичларини йиғиш, тизимга солиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш.

Иқтисодий таҳлил ва башорат бошқармаси

Бошлиқ: Абдурахманова Рано Абдул-ахатовна

Телефон: ekonom@uks.uz

e-mail: 78 140-74-18

Асосий вазифалари: Корхоналарнинг барқарор ривожланиши ва республика соҳаларининг минерал ўғитлари ва бошқа кимёвий маҳсулотга бўлган талабини қондиришга қаратилган  жамиятнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш; жамият структуравий бўлимлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини таъминлаш бўйича  ишларни мувофиқлаштириш; Рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси билан ҳамкорлик қилиш ва жамиятнинг тузулмавий бўлинмаларига хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга қаратилган тизимли чора -тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, хўжалик юритувчи субъектларнинг низом жамғармаларидаги давлатга қарашли бўлган активлар ва акция пакетларини(ҳиссаларини) шахсий мулкка реализация қилишда кўмаклашиш; акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ва кўзатув кенгашларининг ролини тубдан оширишга, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқини таъминлашга, жамиятларнинг молиявий хўжалик фаолияти натижалари учун ижро органларининг акциядорлар олдидаги масъулиятини оширишга  қаратилган корпоратив бошқарув тизимининг янада такомиллашуви учун ишларни ташкиллаштиришда кўмаклашиш; жамият корхоналари ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш ва молиявий иқтисодий фаолиятини таҳлил қилиш.

Маркетинг ва ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси

Бошлиқ: Абидов Дилшод Марифович

Телефон: 78 140-74-19

e-mail: marketing@uks.uz

Асосий вазифалари: Жорий ва истиқболдаги талабни, шунингдек ички ва ташқи бозор ривожланиши йўналишларини аниқлаш мақсадида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш; Маркетинг ва ташқи иқтисодий фаолият масалаларига бўйича хорижий ҳамкорлар билан бизнес алоқаларини ўрнатиш; жорий ва истиқболдаги талабни, шунингдек ички ва ташқи бозор ривожланиши йўналишларини аниқлаш мақсадида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш,  саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга оид ишларни мувофиқлаштириш, маркетинг ва ташқи иқтисодий фаолият масалаларига бўйича хорижий ҳамкорлар ва бизнес тузилмалар билан узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатиш; Умумсоҳавий вазифаларни бажариш мақсадида жамият саноат корхоналарининг маркетинг, таъминот-сотув ва ташқи иқтисодий фаолияти хизматлари ишини мувофиқлаштириш, уларга хом ашё, материаллар билан таъминлаш ва тайёр маҳсулотни реализация қилиш каби масалаларда кўмаклашиш.

Тармоқни истиқболли ривожлантириш бош бошқармаси

Бошлиқ: Каримов Искандар Қуддусжон ўғли

Телефон: 78 140-74-82

e-mail: invest@uks.uz

Асосий вазифалари: Соҳани ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини, шу жумладан лойиҳалар рўйхати ва уларнинг молиялаштириш манбаларини ўз ичига олган маҳсулотни жойлаштиришни(локализациялашни) чуқурлаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқади ва янгилайди, лойиҳанинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда лойиҳани ишга туширишдан олдинги  инвестициявий таклиф ва  паспорт, бизнес-режа , ПТЭО/ТЭО, ПТЭР/ТЭР  ва бошқа зарурий ахборотни  ўз ичига олган ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланишини мувофиқлаштиради; тендер(танлов асосидаги) савдоларнинг ўз вақтида ўтказилиши, шартномаларнинг тузилиши, экспертизаси ва қайддан ўтиши мониторингини амалга оширади.

Ички сотувни мувофиқлаштириш бўлими

Бошлиқ: Абдуллаев Гайрат Носир угли

Телефон: 78 140-74-21

e-mail: tao@uks.uz

Асосий вазифалари: қишлоқ хўжалигининг минерал ўғитларга, дефолиант ва бошқа турдаги кимёвий маҳсулотларга  бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжини аниқлаш ва маркетинг ўтказиш; қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кимёвий маҳсулотни етказиб бериш бўйича ишларни мувофиқлаштириш; ҳар йили жамият корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотларнинг махсуслаштирилган ярмарка савдоларини, шу жумладан кўргазма-савдоларини ўтказиш;  “Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖ бўлинмалари функцияларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш дастурини амалга оширишда қатнашиш; минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг йиллик балансларини шакллантиришда, қишлоқ хўжалигини  минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашиш; ички бозорда талабни ўрганиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига минерал ўғитларни етказиб бериш учун талабномаларни умумлаштириш ва шартномалар тузиш.

Ходимларни бошқариш бўлими

Бошлиқ: Мелибоев Сарвар Одилович

Телефон: 140-74-12

e-mail: kadr@uks.uz

Асосий вазифалари: Бўлим функционал органлар ишини бажаради: режимли-махфий, ҳарбий-сафарбарлик, соҳа корхоналарида ва махфий режимларда ҳарбий хизматга мажбурларни брон қилиш, фуқаровий муҳофазат ва ўта муҳим ва категориялаштирилган объектлар ҳимоясини ташкиллаштириш устидан назорат(ЎМ ва КО); аппарат ходимлари, раҳбарлар, корхона ва ташкилотларнинг бош мутахассислари, шунингдек захирадаги кадрларни танлаш, жойлаштириш, ҳисобини юритиш, ўқишини ташкиллаштириш, малакасини ошириш; жамият аппаратида меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, нафақаларни расмийлаштириш; меҳнат интизоми ҳолати устидан назорат.

Бухгалтерия

Бошлиқ: Ходжиев Алимжон Нариманович

Телефон: 140-74-70

e-mail: buh1@uks.uz

Асосий вазифалари: Жамият аппарати бўйича тўлиқ, аниқ ва ўз вақтида бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботларни юритиш.Бухгалтерлик ҳисоблари счетларида активлар ҳолати ва ҳаракатланиши ҳақида, мулкчилик ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида  тўлиқ ва аниқ маълумотларни шакллантириш. Жамиятни самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш. Бошқарув аппарати бўйича молиявий, солиқ ва статистик ҳисоб –китобни тузиш. Тасдиқланган норма, норматив ва сметалар асосида “Ўзкимёсаноат” АЖнинг мулки жой-жойидалиги ва ҳаракатланиши,  моддий ва молиявий ресурсларидан фойдаланиш ҳисоби юритилишини таъминлаш. Жамият корхоналари, ташкилотларида замонавий ва илғор  ҳисоб юритиш шакллари ва услубларидан фойдаланган ҳолда бухгалтерия ҳисобини юритиш устидан методологик бошқарувни амалга тадбиқ этиш. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг молиявий хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритишни ташкиллаштириш.

Ички аудит хизмати

Бошлиқ: Алимова Зилия Тахирджановна

Телефон: 140-74-86

e-mail: audit1@uks.uz

Асосий вазифалари: Жамият Кенгашини ишончли маълумот билан таъминлаш ва ички аудитни амалга ошириш натижалари асосида Жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш; ички аудитни амалга ошириш жараёнида аниқланган камчиликлар ҳақида уларни бартараф этиш бўйича Жамият бошқаруви органларига тезкор тарзда тавсиялар тайёрлаш, бартараф этишни назорат қилиш. Жамият кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган урежа асосида ушбу Низомнинг 11 бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича текширишлар ўтказиш йўли билан  ички аудитни амалга ошириш (ҳар чорак ва ҳисобот йили натижалари бўйича); тузилаётган хўжалик шартномаларининг қонунчилик талабларига мослиги бўйича экспертизадан ўтказиш; жамият тузулмавий бўлимларига бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишда услубий ёрдам кўрсатиш, уларга молиявий, солиқ, банк ва бошқа соҳаларнинг  қонунчилиги бўйича маслаҳатлар бериш; Жамият Кенгашига техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудит ташкилотларнинг таклифларини баҳолашда кўмаклашиш, ҳамда аудит текширувини ўтказиш учун ташқи аудит ташкилотини танлаш борасида таклифлар тайёрлаш.

Ишлар бошқарувчиси

Бошлиқ: Бабаходжаев Вали Ахмедович

Телефон: 140-74-90

e-mail: buildsherif@uks.uz

Асосий вазифалари: Жамият фаолиятини моддий-техник таъминлаш; Жамият мулкидан фойдаланиш  ва унинг сақланиши ундан устидан назорат қилинишини таъминлаш;.Жамият мулкининг ҳисобини юритиш; Жамиятга тегишли объектлардан фойдаланиш ва уларни бошқаришни ташкил этиш; ходимларга автотранспорт хизматини ўрнатилган тартибда амалга ошириш, автотранспорт сотиб олиш ва ремонтини ташкил этиш; Жамиятга тегишли объектларда қурилиш, реконструкция ва ремонт ишларини ташкил этиш; ташкилот ва фуқаролар билан шартномалар тузиш.

Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги бўлими

Бошлиқ: Солиев Равшан Юсупович

Телефон: 140-74-98

e-mail: ikt@uks.uz

Асосий вазифалари: мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши стратегияси ва замонавий халқаро мойилликларга мос ҳолда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида ахборот-коммуникацион  ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаш; соҳага ахборот-коммуникацион  технологияларни жорий этиш ва янада ривожлантириш  Дастурларини тадбиқ этиш; ахборот тизимлари ва ресурсларини ривожлантириш, ижро аппарати тузулмавий бўлинмаларида, жамиятнинг корхона ва ташкилотларида  ахборот тизимлари бошқаруви тузулмаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; жамиятнинг корхона ва ташкилотларида  ахборот-коммуникацион  технологияларининг мақсадли ва манзилли ривожланиши рағбатлантириш  механизмларини шакллантиришда ва жорий этишда қатнашиш, ҳамда уларнинг ахборотлаштириш, ахборот тизимларининг амал қилиши ва ривожлантирилиши бўйича   уларни фаолиятини мувофиқлаштириш; ижро аппарати тузулмавий бўлинмаларида, жамиятнинг корхона ва ташкилотларида  ИКТни жорий этиш йўналишида юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳолатини мониторинг қилиш, ижро аппарати тузулмавий бўлинмалари, жамиятнинг корхона ва ташкилотларини  ИКТни жорий этиш бўйича юқори малакали кадрлари билан таъминлаш учун таклифлар; “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида ахборот технологияларидан фойдаланиш, маълумотларни қайта ишлаш, телекоммуникация ва алоқа воситаларидан фойдаланиш соҳасида ягона техник сиёсатни шакллантириш ва ривожлантириш; ахборотлаштиришнинг асосий йўналиш ва босқичларини белгилаш, ахборот тизимларини қисман ёки тўлиқ жорий этиш бўйича ишларни режалаштириш; “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида ички бизнес жараёнлар ишлаши учун янги хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш; “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш; жамиятнинг корхона ва ташкилотларида ИКТ соҳасида ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини моделлаштиришни таҳлил, мониторинг ва назорат қилиш.