«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси кимё корхоналарини бирлаштирувчи ягона комил корпоратив тизим. Жамият кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш, инновацион ва маркетинг дастурларини тузади ва амалга оширади, ҳамда шулар орқали ҳам кимё соҳасининг барқарор ривожланиши учун шароит яратади.
Жамият таркибига 14 саноат корхоналари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтлар, шунингдек «Кимётранс» ва “Кимётранс-логистик” ташқи иқтисодий транспорт-экспедиторлик ташкилотлар, ҳамда “Ҳамкор-сервис” брокер компания киради.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 27 июнь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Йиғилишда «Ўзкимёсаноат» АЖ Комплаенс хизмати бош мутахассиси Ж.Зикиров йиғилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масала билан таништириб, қуйидагиларни маълум қилди: «Ички хизмат текширувларини ўтказиш сиёсати» “Ўзкимёсаноат”АЖнинг 2020 йил 9 октябрдаги №87-сонли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, ушбу сиёсатнинг мақсади Жамиятда ички текширувларни ўтказишда ягона ёндашувни аниқлаш, юзага келган ёки келиши мумкин бўлган қонунбузарликларга тўғри жавоб беришни таъминлаш, жараённи ва ички текширув натижаларини ҳужжатлаштириш учун талабларни белгилаш, қонунбузарликларнинг содир бўлишига ва Жамиятнинг фаолиятига зарар етказилишига сабаб бўлган омиллар ва шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 24 июнь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
АОКАда ўтказилган брифингда қуйидагилар маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг талабига мувофиқ 2022 йил ғалла ва пахта ҳосили учун соф ҳолда 555,9 минг тонна, яъни ғалла ҳосили учун 272 минг тн ва пахта ҳосили учун 283,9 минг тн азотли ўғитлар, 96,1 минг тн фосфорли ва 50 минг тн калийли ўғитлар биржа савдолари орқали харид қилиниши белгиланган.