“Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппарати ва тармоқ корхоналари ходимлари ўртасида “Заковат” интeллeктуал турнири ўтказилди

// 23.08.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.29 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ходимларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, кучли билимга эга бўлган ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида 1 сентябрь – Мустақиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 23 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппарати ва тармоқ корхоналари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилди. Ходимларнинг билим ва салоҳиятлари синалган беллашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппаратининг “Эверест” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 2-ўринни эса “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг “Барс” жамоаси эгаллади. “Максам-Чирчиқ” АЖнинг “Ал-Кимёгар” жамоаси эса 3-ўрин соҳиби бўлди. Ғолиб ва совриндорлар пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.  1-ўринни эгаллаган жамоага 50 млн сўм, 2-ўринни эгаллаган жамоага 25 млн сўм ва 3-ўринни эгаллаган жамоага 15 млн сўмлик пул мукофотлари учун махсус сертификатлар топширилди. Шу билан бирга, мазкур интеллектуал турнирда қатнашган барча жамоаларга  китоблар жамланмаси ва сертификатлар тақдим этилди.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати