Ўзбекистон янгиликлари

Инвестициявий ҳамкорлик янги келишувлар билан бойиди Бирлашган Араб Амирликлари Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Иброҳим ал-Маҳмуд бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида 3 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – БАА бизнес-форуми ўтказилди.

// 04 10 2018 йил


Ўзбекистон делегацияси Францияда: музокаралар, натижа ва сарҳисоб

// 26 8 2018 йил

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 21-24 август кунлари Францияда бўлди. Таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси А.Саидов, маданият вазири ўринбосари К.Оқиловалар бўлган мамлакатимиз делегацияси қатор музокаралар ва учрашувларда иштирок этди. Унда икки томонлама ҳамкорликка оид истиқболли келишувларга эришилди.


“Ўзатом” агентлиги ташкил этилади

// 20 7 2018 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, аҳоли ва мамлакат иқтисодиётининг электр энергиясига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, энергия ҳосил қилувчи қувватларни кўпайтириш ҳисобига энергия билан барқарор таъминлаш, энергетика секторини диверсификация қилиш, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ва ушбу йўналишларга илғор инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (“Ўзатом” агентлиги) ташкил этилади.


Мамлакатимизда тинч мақсадларда фойдаланиш учун атом энергетикаси барпо этилади

// 11 7 2018 йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 июль куни мамлакатимизда мутлақо янги соҳа бўлган атом энергетикасини барпо этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Дунёда газ, нефть, кўмир ва бошқа манбаларга бўлган талаб кун сайин ортмоқда. Бу, ўз навбатида, ушбу ресурслар захирасининг кескин камайиб кетишига олиб келаётир. Шунинг учун бутун башарият – эҳтиёж учун ишлатиладиган ресурсларнинг муқобилидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Шулардан бири тинчлик мақсадлари йўлида атом электр энергетикасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда жаҳоннинг 30 дан зиёд мамлакатида атом электр станцияларидан самарали фойдаланилмоқда. Бу мамлакат иқтисодиётига катта фойда келтириш билан бирга, табиий ресурслар тежалишига хизмат қилмоқда.


Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари Термизда учрашди

// 21 6 2018 йил

Сурхондарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси давлат идоралари ҳамда хусусий сектор вакиллари ўртасидаги мулоқотнинг биринчи давраси бўлиб ўтди.