“Максам-Чирчиқ” АЖда семинар

// 16 2 2018 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (35.28 KB)

2018 йил 15 февралда “Максам-Чирчик” акциядорлик жамиятида кимё  саноатининг инновацион ривожланишининг долзарб масалалари бўйича тармоқ семинар ўтказилди. Ушбу тадбир  кимё саноатини ривожлантириш юзасидан узоқ муддатли концепциясини тайёрлаш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ техник сиёсати Бош бошқармасининг инновация технологияларни жорий этиш бўлими томонидан ташкил қилинди ҳамда семинар иштирокчилари кимё саноатининг истиқболи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Семинарда “Максам-Чирчиқ” АЖнинг 2018-2028 йилларда инновация ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларни амалга ошириш дастурининг тақдимоти ўтказилди. Маълумки, Ўзбекистон кимё саноатининг етакчиси “Максам-Чирчиқ” акциядорлик жамияти Марказий Осиё минтақасида газ ва нефтни қайта ишлаш эҳтиёжлари учун катализаторлар ишлаб чиқарадиган ягона корхонадир. Табиийки, дастурда ушбу йўналиш ривожига катта аҳамият берилган.

Семинар якунида унинг қатнашчилари учун корхонада занглаш, яҳлалакка қарши реагент, турли хил кимё махсулотлари, аммиакли селитра ва карбамид учун қўшимча моддалар ҳамда янги азот-олтингугуртли ўғитини ишлаб чиқариш бўйича янгидан ишга туширилган саноат қурилмалар билан таништириш тури ўтказилди.

Семинар ишида Инновацион тараққиёти вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон Фанлар Академияси етакчи илмий-тадқиқот институтлар раҳбарлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарнинг бош муҳандислари, шунингдек кимё корхоналари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган таниқли кимёгар олимлар, академиклар Юсупбеков Н.Р, Рашидова С.Ш., Беглов Б.М., Намазов Ш.С,, Джалилов А,Т., Тухтаев С.Т. иштирок этдилар.