Кимё саноати ривожлантириш дастури тўғрисида

// 28.08.2017 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (35.02 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августда тармоқни янада диверсификация қилиш мақсадида 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш Дастури тасдиқланди. Унга кўра ушбу давр ичида 3,1 млрд. долларлик 43 инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Дастурда шунингдек ноўғит кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 25 лойиҳалар бажарилиши режалаштирилган, шу жумладан тоғ-кон, нефтгаз, текстиль, енгил, автомобил ва қурилиш саноатлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектлари эҳтиёжлари учун кимё ва пармалаш реагентлар, синтетик толалар, ацетат иплар, лак-бўёқ маҳсулотлари, автомобил ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун шиналар, конвейер ленталар, поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол.

Дастурни амалга ошириш ҳисобига 2021 йилда товар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилга нисбатан 2.4 баробарига, маҳсулот экспорти ҳажмини эса 2,7 баробарига кўпайтириш кўза тутилган. Бундан ташқари 25 юқори технологик саноат объектлари фойдаланишга топширилади. Товар маҳсулотнинг умумий ҳажмида минерал ўғитлар улуши 74%дан 55%гача пасайтирилади ҳамда 3200 янги иш ўринлари яратилади.