Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида илк карбамид маҳсулоти сотилди

// 31.12.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (175.04 KB)

“Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган илк карбамид маҳсулоти жорий йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки биржа савдоларига қўйилди. Биржа якунига кўра биринчи ҳаридор Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган “Хонқа осиё савдо” МЧЖ бўлди. “Хонқа осиё савдо” МЧЖга 151,7 миллион сўмлик 68 тонна карбамид маҳсулоти сотилди.

Шу кун биржа савдолари якунига кўра жами 763,8 миллион сўмлик 340 тонна карбамид маҳсулоти сотилган.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ташкилот тизимидаги “Навоийазот” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳаллий карбамид маҳсулотига бирдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати