Сўнгги йилларда китобхонликка бўлган эътибор анча кучайган. Маънавий-маърифий соҳани такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларнинг асосий бўғини сифатида ҳам айнан китобхонлик муҳим ҳисобланмоқда.
Бугунги жадал ривожланиб бораётган глобаллашув даврида хорижий тилларни пухта эгаллаган кадрларга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Айнан шу муносабат билан “Деҳқонобод калий заводи” АЖда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ҳамда бу борада ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги машғулотлар асосан шахсий ривожланиш мавзусига қаратилди. Ёшларга вақтдан самарали фойдаланиш, ишни тўғри ташкил этиш, лидерлик хислатлари, инсон психологияси каби мавзуларда муҳим маълумотлар берилди.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ўзкимёсаноат” АЖ билан ҳамкорликда KOICA стипендия дастури янги гуруҳи билан учрашув ўтказди.
Ҳозирги кунда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизим корхоналарида меҳнат қилаётган ёш ходимлар сони 5227 нафарни ташкил этади. Бундай катта ва салоҳиятли ёш жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ва медисаводхонлигини ошириш, спорт ва интеллектуал танловларга жалб қилиш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиб боришда замонавий ва креатив ёндашув зарур. Бунинг учун улар билан бевосита фаолият юритадиган ёшлар маслаҳатчиларнинг билим-кўникмаларини мунтазам ошириб бориш лозим.