2023-05-03 15:50:29

// 11.05.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.62 KB)

Жорий йил 1-чоракда "Ўзкимёсаноат"АЖ ва тармоқ корхоналарда маблағларни талон-торож қилиш оқибатида 5,5 млрд сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди:

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борган чора-тадбирлари натижасида жами етказилган моддий зарарнинг 4,5 млрд сўмга яқин қисми ундирилишига эришилди.

Ҳисобот даврида тизим корхоналарида харидлар жараёнининг очиқ ва шаффофлиги таъминланиши ҳамда уларни «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ амалга оширилиши натижасида жами 3,4 млрд сўмлик пул маблағлари асоссиз сарфланишининг олди олиниб, иқтисод қилинди.


Сўнгги янгилаш санаси: 11.05.2023