Пахтани минерал ўғит билан қачон озиқлантириш лозим?

// 13.03.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (221.86 KB)

Маълумки, ўсимлик экиладиган ҳар бир ернинг ўз эҳтиёжлари бўлади. Ерга қандай элементлар етишмаётганини йилда бир маротаба бўлсада, таҳлил қилиш зарур. Пахта фосфор ва калий билан таққослаганда икки баробар азот истеъмол қилади. 

Агар тупроқдан таҳлил олиш имкони бўлмаса, пахтага азот, фосфор, калий (1:0,7:0,5) нисбатига кўра  берилиши оптимал вариант ҳисобланади. 

Пахтани экишдан олдин фосфор ва калий ўғитлари берилади. Азотли ўғитлар эса, пахтанинг вегетация (шоналаш) даврида берилиши мақсадга мувофиқ. Азотли ўғитларининг кеч берилиши, пахтанинг кеч етилиб пишишига олиб келади.

Эътибор беринг: агар тупроқда фосфор етишмаса, ўсимлик секин ривожланади. Илдиз тизими нимжонлашади, баргларида эса қизил  томирчалар пайдо бўлади. Калий етишмаслигида эса, ўсимлик баргларида жигарранг доғлар пайдо бўлади ва берилган азотли ўғитни ўсимлик тўлиғича ўзлаштира олмайди.


Сўнгги янгилаш санаси: 13.03.2024