“Навоийазот” АЖ бошқаруви раисининг маслаҳатчиси “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

// 13.03.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (195.04 KB)

“Навоийазот” АЖ бошқаруви раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Насиба Содиқова байрам муносабати билан аёлларни қўллаб-қувватлашдаги ташаббускорлиги учун “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Узоқ йиллар давомида хотин-қизларнинг муаммосини ўрганиш, ижобий ечим топиш, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши йўлида фидокорона меҳнат қилишдек интилиш натижаси юзлаб миннатдор аёллар қувончида мужассам.   

Корхона жамоаси номидан Насиба Содиқовани ушбу юксак эътироф билан муборакбод этамиз.

"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Сўнгги янгилаш санаси: 30.03.2024