Малака ошириш курсларида долзарб масалалар муҳокама этилмоқда

// 23.10.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (249.16 KB)

Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан "Медиа ва коммуникациялар мактаби" лойиҳаси доирасида матбуот котиблари учун малака ошириш курси ўтказилмоқда.

Уч кун давом этадиган малака ошириш курсларида вазирлик, идора, ташкилот ва компаниялар Матбуот котиблари қаторида "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати  раҳбари ҳам иштирок этмоқда.

Курсда ахборот маданияти соҳасидаги билимларини ошириш, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш бўйича амалий кўникмалар, инқирозли коммуникациялар, тайм менеджмент ва PR стратегия бўйича билимлар шакллантирилмоқда.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати