KIMYO GIRLS РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

// 14.03.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (38.8 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ, “Зиё форум” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Халқаро фонди ҳамда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда  талаба қизлар учун кимё фани бўйича олимпиада ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 3-майдаги ПҚ-4306-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу илм-фан беллашувида республика бўйлаб умумий 600 нафар талаба қиз иштирок этиш истагини билдирган. 

Бугун олимпиаданинг якуний босқичи бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди. Республика босқичининг 3 турида тест ва лаборатория синовларидан энг кўп балл тўплаган 15 нафар қиз иштирок этди. Қизлар финалда  жамоа сифатида ўз инновацион лойиҳаларини тақдим этишди. Лойиҳалар долзарблиги, энерготежамкорлиги ва иқтисодий самарадорлигига кўра баҳоланди.  

Ташкилотчилар томонидан 1-ўринни эгаллаган жамоага 20 миллион сўм, 2-ўрин учун 15 миллион сўм ва 3-ўрин учун 10 миллион сўм пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди. 

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 14.03.2024