Ижро интизоми назорати ягона тизими билан ишлаш борасида семинар ташкил қилинди

// 14.12.2019 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (111.64 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ижро интизомини яхшилаш, топшириқлар бажарилишини сифатлилигини ошириш ва қоғоздаги ҳужжат алмашинувини камайтиришга қаратилган дастурларга асосан, кўп йиллар давомида электрон ҳужжатлар ва ҳисоботлар алмашинувининг турли кўринишлари ва методларини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан, “Unicon-soft” МЧЖнинг мутахассислари билан ҳамкорликда Ижро интизоми назорати ягона тизимининг имкониятларини ўрганиш бўйича семинар ташкил қилинди.

Семинар давомида Ягона тизимнинг кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларни рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, ҳужжатлар ижро жараёнининг мониторинги ва назоратини амалга ошириш ҳамда хар бир ижрочи доирасида ҳужжатлар ҳолати бўйича оператив ҳисоботлар шакллантириш каби имкониятлари ўрганилиб чиқилди.