Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан “Аёлга саодат беринг!” номли ижтимоий роликлар танлови эълон қилинган эди. Пойтахтимиздаги “Темирйўлчилар” маданият саройида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловга 54 та вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланган 70 дан ортиқ видеороликлар тақдим этилган бўлиб, шундан 10 та номинация бўйича рағбатлантирувчи ва фахрли ўрин соҳиблари аниқланди.
Қувонарлиси, “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳам ушбу танловда тизимда хотин-қизларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик акс этган видеоролик билан муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Кимё корхоналарида меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни юксак эътироф билан муборакбод этамиз.