Ўзбекистон янгиликлари

Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир

// 04.12.2014

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси


Стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида

// 26.11.2014

Икки давлат раҳбарлари анъанавий дўстлик ва очиқлик руҳида ўтган музокаралар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама этдилар.


“Ўзэкспомарказ”да VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунланди

// 10.11.2014

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ўтказиб келинаётган саноатчиларнинг мазкур анъанавий форуми мамлакатимизнинг маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг янги тур ва йўналишларини ривожлантириш борасидаги ютуқларини яна бир бор намойиш этди. Кооперация биржаси иштирокчилари корхоналар саноат тармоқлари эҳтиёжларини баҳолаб, ривожланиш истиқболларини белгилаш, келгуси йил учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштириш ва буюртмалар портфелини шакллантириш имконига эга бўлди.


Ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда

// 04.11.2014

Ўзбекистон ва Хитой халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик бугунги кунда янги мазмун касб этиб, изчил ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йилнинг август ойида Хитойга давлат ташрифи икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтарди. Мазкур ташриф доирасида умумий қиймати 5,2 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳалар бўйича йигирмадан зиёд ҳужжат, шунингдек, 800 миллион доллар миқдорида савдо шартномалари имзолангани ва шу тариқа жами 6 миллиард долларлик келишувга эришилгани ўзаро ҳамкорлик кўлами янада кенгайиб бораётганидан далолат беради.


Ўзбекистон − Хитой: стратегик шерикликнинг янги қирралари

// 19.08.2014

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожига 1991 йилнинг 27 декабрида асос қўйилган – шу куни Хитой Ўзбекистон мустақиллигини тан олган. Дипломатия муносабатлари эса 1992 йил 2 январи куни ўрнатилган эди. Орадан ўтган йиллар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, кредит-молия ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ўсувчанлиги билан Ўзбекистон – Хитой шериклиги ажралиб турди. Замонавий босқичда барча соҳалардаги алоқаларни қамраб олган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатлар хусусиятини касб этган. Икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишончга асосланган муносабатлари бунга асос бўлиб келмоқда. Мунтазам тус олган олий даражадаги, жумладан, халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг саммитлари доирасидаги ташрифлар ҳамда учрашувлар бу фикрнинг тасдиғидир.