Матбуот биз ҳақимизда

Ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда

// 12.03.2015

Қашқадарё вилоятидаги “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2011 йил 17 ноябрдаги “Деҳқонобод калийли ўғит заводини ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш (II-босқич)” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.


Сифатли хизмат – мўл ҳосил гарови

// 19.09.2013

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида фермер ва деҳқон хўжаликларига кўрсатилаётган агрокимёвий хизматларни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари Х.Бекбергенов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида кимё саноати ҳам жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.


Қўнғирод сода заводи 2012 йилда 92 минг тонна калцийлаштирилган сода ишлаб чиқарди

// 18.04.2013

«Қўнғирод сода заводи» Унитар корхонаси 2012 йилда 92 минг тоннадан кўп калцийлаштирилган сода ишлаб чиқарди. ЎзА агентлигига интервью бериш жараёнида Рашид Якубов, корхона 2006 йилда 12,81 минг тонна калцийлаштирилган сода, 2011 йилда бу кўрсатгич етти марта ўзгарганини ҳамда 2012 йилда эса 92 минг тоннадан кўп импорт маҳсулот ўрнини босувчи юқори сифатли сода ишлаб чиқарганини таъкидлади. Продукция единственного в Центральной Азии УП «Кунградский содовый завод» остребована в легкой промышленности, производстве моющих средств, стекла, бумаги и целлюлозы, сфере цветной металлургии и других отраслях народного хозяйства, сказал он.


Тажриба ва ютуқлар намойиши

// 03.04.2013

“Ўзэкспомарказ”да кимё ва пластмасса саноатининг “Chemie & Plastex Uzbekistan – 2013” еттинчи халқаро кўргазмаси бошланди. Ушбу халқаро кўргазма Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” компанияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “ITE Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Австрия, Бельгия, Германия, Хитой, Украина каби мамлакатлардан йигирмадан ортиқ компания ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда.