«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси кимё корхоналарини бирлаштирувчи ягона комил корпоратив тизим. Жамият кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш, инновацион ва маркетинг дастурларини тузади ва амалга оширади, ҳамда шулар орқали ҳам кимё соҳасининг барқарор ривожланиши учун шароит яратади.
Жамият таркибига 14 саноат корхоналари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтлар, шунингдек «Кимётранс» ва “Кимётранс-логистик” ташқи иқтисодий транспорт-экспедиторлик ташкилотлар, ҳамда “Ҳамкор-сервис” брокер компания киради.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024 йил 29 апрель санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024 йил 26 апрель санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Жорий йилнинг 1-6-май кунлари Тошкент шаҳрида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг премьер-лига баҳслари бўлиб ўтди.
Яшил макон экологик акцияси доирасида "Махам-Чирчиқ" АЖнинг "Аммоний сулфат ва сулфат кислота" ишлаб чиқаришида ташкил этилган "Ёшлар боғи"ни ободонлаштириш ҳамда бегона ва ёввойи ўтлардан тозалаш мақсадида "Аммоний сулфат ва сулфат кислота" ишлаб чиқариши ҳамда "Ёшлар иттифоқи" билан ҳамкорликда 29-30 апрел ҳамда 1,2,3 май кунлари мобайнида "Ҳашар–биз ёшларга ярашар" шиори остида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистонда кимё саноатининг йиллик ўсиш суръатларини таъминлаш учун қандай режа ва стратегиялар ишлаб чиқилмоқда? Соҳани хорижий инвесторлар учун янада жозибадорлигини ошириш мақсадида қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак?