"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ташкилотнинг энг яхши логотипи ва шиори учун танлов эълон қилинди

// 16.09.2019
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/tender/logo

 “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан жамият Низомида белгиланган фаолият турларини амалга оширишда, тарғибот ва ахборот материалларида асосий индентификатор сифатида фойдаланиладиган замонавий, оригинал ва осон таниладиган логотипни яратиш учун ташкилотнинг энг яхши логотипи ва шиори учун танлов эълон қилинди.

Танлов ҳақидаги барча маълумотлар www.uzkimyosanoat.uz сайтининг “Тендер ва конкурслар” бўлимида мавжуд.

Маълумот учун телефон рақами: (+99878) 140-74-77, электрон почта манзили: logo@uks.uz

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги шартларни бажариш лозим:

  1. Танловнинг Низоми ва техник шартлари билан танишиш;
  2. Янги ишлаб чиқилган логотип ва шиорнинг намунасини тақдим этиш;
  3. Танловда иштирок этиш учун ариза тўлдириш, график файл, матн тавсифи, шунингдек, ўз алоқа маълумотларини logo@uks.uz электрон манзилига юбориш.

Барча ишлар “Ўзкимёсаноат” АЖ масъул ходимларидан иборат бўлган комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Логотип ва шиор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

Комиссия маълум миқдордаги энг яхши ишларни танлаб олади ва финалга йўлланма олган иштирокчилар ўртасида танлов ўтказади. Финалга чиқган иштирокчиларнинг ишлари, танлов натижалари ва танлов якуни бўйича ғолиблар ташкилотнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Танловга таклифлар 2019 йил 10 декабрга қадар қабул қилинади. 2019 йил 10 декабрдан кеч топширилган аризалар танловда иштирок этмайди.