«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси кимё корхоналарини бирлаштирувчи ягона комил корпоратив тизим. Жамият кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш, инновацион ва маркетинг дастурларини тузади ва амалга оширади, ҳамда шулар орқали ҳам кимё соҳасининг барқарор ривожланиши учун шароит яратади.
Жамият таркибига саноат корхоналари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтлари киради.
Навоий вилоятининг Кармана туманида юртимизнинг йирик саноат корхоналаридан бири — “Навоийазот” АЖни қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан электр энергияси билан таъминлашга қаратилган муҳим инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Мазкур лойиҳа саноат тармоқларида “яшил” энергиядан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда анъанавий энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжни камайтиришда алоҳида аҳамиятга эга.
“Аммофос-Максам” АЖ Ишлаб чиқариш директори Баҳодир Содиков корхона ёшлари билан учрашди.
Кимё саноатида малакали ёш кадрларни тайёрлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва касбий салоҳиятини ривожлантириш «Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Жамият ва тизим корхоналарида бу борада ёшларни иш билан таъминлаш, таълим олишига кўмаклашиш, ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда жамоатчилик фаоллигини оширишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.