«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси кимё корхоналарини бирлаштирувчи ягона комил корпоратив тизим. Жамият кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш, инновацион ва маркетинг дастурларини тузади ва амалга оширади, ҳамда шулар орқали ҳам кимё соҳасининг барқарор ривожланиши учун шароит яратади.
Жамият таркибига 14 саноат корхоналари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтлар, шунингдек «Кимётранс» ва “Кимётранс-логистик” ташқи иқтисодий транспорт-экспедиторлик ташкилотлар, ҳамда “Ҳамкор-сервис” брокер компания киради.
Жорий йилнинг 19 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10294 тонна 28803,5 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 16 апрель куни 31152,3 млн. сўмлик 13007 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 16 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 13007 тонна 31152,3 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 15 апрель куни 24650,4 млн. сўмлик 10301 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 15 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10301 тонна 24650,4 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 14 апрель куни 24152,7 млн. сўмлик 10206 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимидаги корхона-ташкилотлар фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш бўйича тасдиқланган медиа-режага мувофиқ, “Биринчи резинотехника заводи” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди.