//
18.06.2021
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/tender/vacancy-supervisory-board
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ танловда халқаро мутахассислар, шунингдек ватандошлар иштирок этишга ҳақли.
НОМЗОДЛАРГА ТАЛАБЛАР:
- - сўнгги уч йил мобайнида жамиятда ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсида ишламаган;
- - жамиятнинг акциядори ва (ёки) аффилланган шахснинг таъсисчиси (иштирокчиси) эмас;
- - жамиятнинг йирик мижози ва (ёки) жамиятнинг ва аффилланган шахснинг йирик етказиб берувчиси билан фуқаровий-ҳуқуқий алоқалари йўқлиги (бунда йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб икки минг базавий ҳисобланган қийматдан юқори бўлган амалдаги шартномага эга шахслар ҳисобланади);
- - жамият ва (ёки) аффилланган шахс билан ҳеч қандай келишувларга эга бўлмаган, жамиятнинг кузатув кенгаши функция ва вазифаларини ижросини таъминлаш билан боғлиқ бўлган келишувлар бундан мустасно;
- - жамиятнинг сўнгги уч йилда бошқарув органи ва ички назорат аъзосининг ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсининг турмуш ўртоғи (аёли), ота-онаси (боқиб олувчиси), фарзанди (боқиб олинган), қондош ёки ўгай акаси, ёки опаси бўлмаган;
- - давлат бошқаруви органи ёки давлат корхонаси ишчиси бўлмаган;
- - кимё саноати, иқтисодиёт, молия, менеджмент, бизнес ва бошқарув соҳасида олий маълумотнинг мавжудлиги;
- - юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича йирик ривожланган кимё корхоналарида бошқарув лавозимларида 10 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган;
- - молиявий таҳлилчи халқаро сертификатлари ёки илмий даражасини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги;
- - саноат ва бозор, ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини тушуниш;
- - инқирозга қарши курашиш бошқаруви стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси;
- - иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар бўйича судланганлиги мавжуд эмаслиги;
- - рус ва инглиз тилларини билиш (ўзбек тилини билиши қўллаб-қувватланади);
- - тегишли тавсиялар/мулоҳазаларнинг мавжудлиги.
МАЖБУРИЯТЛАР:
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ уставига мувофиқ кузатув кенгаши аъзоси мажбуриятларига қуйидаги масалаларни кўриш киради:
- - жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
- - акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш;
- - акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
- - акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
- - акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
- - акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун жамиятнинг уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш масаласини киритиш;
- - жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) ошириш, ҳамда жамият устав фондини (устав капиталини) ошириш ва эълон қилинган акцияларнинг сонини камайтириш билан боғлиқ жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- - жамиятнинг корпоратив облигацияларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш.
- - жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- - қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- - жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- - жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
- - қимматли қоғозлар(акция, облигациялар) чиқарилиши тўғрисидаги қарорни ва акциялар эмиссияси рисоласини тасдиқлаш;
- - қимматли қоғозлар(акция, облигациялар) чиқарилиши тўғрисидаги қарорга ва акциялар эмиссияси рисоласига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ва улар матнини тасдиқлаш;
- - мол-мулк бозор қийматини аниқлашни ташкиллаштириш;
- - акциядорлар умумий йиғилиши қарорида белгиланган чегаралар доирасида жамият раиси ва бошқарув аъзоларига тўланадиган рағбатлантириш ва (ёки) компенсация пули миқдорини белгилаш;
- - хайрия (ҳомий) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилаш;
- - акциядорлар умумий йиғилиши қарорида белгиланган чегаралар доирасида хайрия (ҳомий) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш
- - жамият раиси ва бошқарув аъзолари ваколатларини муддатидан аввал тугатиш;
- - корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
- - жамият акциялари ва улушлари мавжуд бўлган корхона ва ташкилотлар бошқарув органларида жамият номидан унинг вакилларини овоз бериш тартибини тасдиқлаш;
- - Кузатув кенгаши қошида қўмиталар (ишчи гурухлар) тузиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгиловчи низомларни тасдиқлаш;
- - жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
- - ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
- - олинган хужжатлардан фақатгина хизмат доирасида фойдаланиш;
- - аудиторлик текширувини ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (шартномани бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;
- - жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
- - дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
- - жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
- - жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
- - жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш.
ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР:
Кузатув кенгаши аъзосига номзод томонидан корпоратив бошқарув усулларини тадбиқ қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш ва жахон тажрибасидан келиб чиқган ҳолда жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича Йўл харитасини тақдим этиши қўллаб-қувватланади.
Барча шартлар, шу жумладан меҳнатга тўланадиган хақ, транспорт, турар жой ва бошқалар алоҳида муҳокама қилинади.
Юқорида қайд этилган талабларга жавоб берадиган номзодлар резюме (СV) ва номзодларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни uzkimyosanoat@uks.uz электрон манзилига 2021 йил 29 июнга қадар юборишлари керак.
Маълумот учун контакт рақамлари (“Ўзкимёсаноат” АЖ Корпоратив муносабатлар бошқармаси) : +99878140-74-51, +99878140-74-67.