1. Танлов мавзуси:
“Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида тайёр маҳсулотларни хисобга олиш ва сотишни, RFID технологиями асосида маркировкалаш оркали, автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2. Ишлар/хизматлар мазмуни:
Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, такомиллаштириш ва кафолатли қўллаб-қувватлаш. Ахборот тизими техник шартлари талабларига жавоб бериши керак.
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг барча корхоналарида тайёр маҳсулотларни маркировкалаш, маҳсулотларни жўнатиш ва тайёр маҳсулотлар ҳаракати, омборлар, тайёр маҳсулотлар савдоси, ҳисобот ва маълумотларни умумлаштиришни бошқариш учун модулларнинг аппарат ва дастурий қисмларини жорий этиш зарур.
3. Танлов таклифларини юбориш тартиби тўғрисида маълумот:
Таклифларни қабул қилиш икки босқичдан иборат бўлади: 1-босқич техник таклифларни қабул қилиш; 2-босқич тижорат таклифларини қабул қилиш.
Техник таклифлар 16.11.2021 йил санасидан 23.12.2021 йил санасигача қабул қилинади.
Таклиф ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган расмий бланкида ташкилотнинг асл муҳри билан расмийлаштирилган бўлиши керак.
Таклифларни тақдим этиш жойи: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 38 уй, (09.00 дан 17.00 гача, душанба-жума кунлари). Тел. Рақами (78) 140-74-77.
4. Компанияга қўйилган талаблар:
5. Кафолат талаблари:
6. Энг яхши таклифларни аниқлашда буюртмачи томонидан фойдаланиладиган мезонлар: