"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” ДАК бошқаруви раиси Н. С. Ибрагимовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенатининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси йиғилишидаги маърузаси

// 08.05.2015
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/speeches/uzkimyosanoat-dak-boshqaruvi-raisi-ibragimovning-senat-maruzasi

(2015 йил 7 май)

Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2012 йилдаги махсус қарорига биноан республика ҳудудларида жами 13 та заҳарли кимёвий воситалар ва токсик моддалар кўмиш махсус полигонлар мавжуд бўлиб, шундан 11 тасида консервация ишлари олиб борилади ва 2 тасида реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилади (Жиззах вилоятида Фориш тумани ва Хоразм вилоятида Хазарасп туманида).

Ушбу қарорга асосан консервация қилиш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар, жумладан лойиҳа ишлаб чиқиш, уни экспертизадан ўтказиш, тендер савдоларини ўтказиш, қурилиш – монтаж ишлари ва қурилиш ишларини назорат қилиб бориш билан боғлиқ барча ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун бугунги кунда давлат бюджети ҳисобидан жами 17 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилди (шундан 12,0 млрд. сўм 2015 йилда ажратилган).

Бугунги кунда консервация қилинадиган 11 та полигондан Фарғона вилояти Қува туманидаги полигонда консервация қилиш ишлари якунланди, Давлат комиссияси томондан қабул қилинди.

Сирдарё (Мирзаобод тумунида) ва Хоразм (Янгиариқ туманида) вилиятларидаги объектларда консервация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Якунлаш ишлари жорий йилнинг июнь ойига  мулжалланган.  

Наманган вилояти бўйича Тўрақурғон туманида жойлашган полигонни консервация қилиш бўйича лойиҳа смета хужжатларини экспертиза қилиш ишлари якунланди, тендер савдолари ўтказилди ва хужжатлар расмийлаштириш ишлари бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати – 5 млрд.500 млн.сўм. бўлиб, қурилиш ишлари жорий йил июнь ойида бошланади.

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ва Самарканд вилояти Нуробод туманида жойлашган полигонлар консервация қилинади. Бу 2 та объект бўйича лойиҳа хужжатларини расмийлаштириш ишларини 2015 йилнинг иккинчи ярим йиллигида амалга оширилиши кўзда тутилган. Консервация қилиш ишларни якуни 2016 йил охиригача бажарилиши режалаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли Қарори билан тасдиқланган "2013-2017 йилларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури" бўйича компания  корхоналари томонидан  ўтган 2014 йилда 585,53 млн.сўм ва 294,0 минг доллар миқдордаги маблағлар ажратилган бўлиб, 23712 дона люминицент лампалари зарасизлантирилди ҳамда 78 автотранспорт воситалари альтернатив ёқилғи турига ўтказилиб бу билан 900 тн ёқилғи мойлаш материалларини иқтисод қилишга эришилди.

Бундан ташқари, компания томонидан ишлаб чиқилган 2014 йилда Табиатни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларга 832,53 млн.сўм маблағлар ишлатилди. Жумладан, кимё корхоналарида мавжуд қурилмаларни тўлиқ ремонт қилиш ва янгисига алмаштириш тадбирлари амалга оширилди.

ФарғонаазотАЖ корхонасида атмосфера қатламини муҳофаза қилиш тадбирларига ўтган йилда 80,0 млн.сўм маблағлар жалб қилиниб, ҳавога зарарли моддалар ташламаларини 9,1 тоннага камайтирилди. Корхонада сув ресурсларини ҳимоя қилиш ва оқава сувларни тозалаш ишларига 143,2 млн.сўм маблағ ажратилиб, 64800 метр куб сувни кам ишлатишга эришилди.

 “Навоиазот” корхонасида ўтган 2014 йил давомида атмосфера қатламини муҳофаза қилиш тадбирларига 201,88 млн.сўм маблағлар жалб қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида атмосфера қатламига зарарли моддалар хажми 56,81 тоннага камайтирилди.

Сув ресурсларини ҳимоя қилиш ва оқава сувларни тозалаш ишларига корхона 298,40 млн.сўм маблағларни сарфлади. Бу ўз навбатида зарафшон дарёсига, техник ва ер ости сувларига тушадиган саноат оқавалари 940 м кубга камайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябр-даги ПҚ-2264 сонли қарорига асосан эскирган азот кислотаси ва аммиак цехларини ишлаб чиқаришдан олиб ташлаб, ўрнига замонавий экологик талабларга жавоб берадиган азот кислотаси, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш объектларини қуриш кузда тутилган. Бу обеъктлар қурилиши якуни билан корхонада зарарли газлар таъсири интенсив ўзгаради ва яхшиланади.

Аммофос-Максам”да белгиланган тадбирларга кўра Олмалиқ ва Оҳангарон ҳудудларида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Ўзбекистон миллий университети билан ҳамкорликда мониторинг ўрнатилган. Бу ишлар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Тадбир бажарилишига 2014 йилда корхона томонидан 20,0 млн.сўм маблағлар ажратди.

Корхонада фосфогипс чиққиндисидан 0,2 га ер майдони тозалашга 60-62 млн.сўм маблағ сарф қилинди ва шунинг эвазига Супрефос- NS ўғитини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб 130-150 минг тн фосфогипс чиққиндиси қайта ишланмокда.

“Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонаси компанияда энг ёш ва замонавий, экологик тоза технологиялар ва автоматлаштирилган бошқарув тизимида ишловчи қурилмалар билан жиҳозланган. Корхона худуди ва унга туташ худудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига катта ахамият қаратиб келинмоқда.

Янги замонавий ишлаб чиқариш агрегатлари ва асбоб-ускуналар сотиб олиниши нафақат ишлаб чиқариш самара-дорлигини оширибгина қолмай, балки атмосферага ташаланадиган ишлаб чиқариш газларини ҳам камайтиришга хизмат қилади.

Компаниямиз тизим корхоналари томонидан 2014 йил даврида атроф-муҳит ифлослантирилганлиги учун тўланган компенсация тўловлар суммаси 137,8 млн сўмни ташкил қилди. Бундан кўриниб турибдики ҳали олдимизда турган масаларни ечимини топиб, зарур чора -тадбирлар дастури ишлаб чиқиб ва бу ишларни бажариш учун жиддий ёндошган ҳолда амалга ошириш учун барча имкониятларимиз мавжуд.