
«Ўзкимёсаноат» АЖда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишлари қонунчилик талаблари асосида тизимли равишда амалга оширилмоқда. Ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалалар жамият раҳбарияти иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
2026 йилнинг И чораги давомида жамиятга жами 89 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 27 таси ёзма, 21 таси оғзаки ҳамда 41 таси электрон шаклда юборилган. Мурожаатларнинг 68 таси жисмоний шахслардан, 21 таси эса юридик шахслардан келиб тушгани қайд этилди.
Кўриб чиқилган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, 39 таси ижобий ҳал этилган, 40 таси бўйича фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилган. Айни пайтда 6 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида бўлиб, 4 таси ваколат доирасига мувофиқ бошқа ташкилотларга йўналтирилган.
Шунингдек, жамият бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳудудларда 4 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилди. Ушбу қабуллар давомида 19 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал қилинди.
Ҳудудлар кесимида мурожаатларнинг энг кўп қисми Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри ва вилояти ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан, Самарқанд ва Сирдарё ҳамда Фарғона вилоятларидан ҳам мурожаатлар келиб тушган. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Жиззах вилоятларидан ҳам алоҳида мурожаатлар қайд этилган.
Мурожаатлар мазмунига кўра, асосий масалалар ишга жойлашиш, қонунбузилиш ҳолатлари, минерал ўғитлар хариди, хомийлик ёрдами ва ҳамкорлик масалалари билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, бошқа турдаги мурожаатлар ҳам кўриб чиқилган.
Таъкидлаш жоиз, «Ўзкимёсаноат» АЖда томонидан мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқотни таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.