//
03.09.2016
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/markaziy-qizilqum-fosforitlaridan-fosforli-ugitlar-va-fosfat-tuzlari-ishlab-chiqarishning-resurstezhamkor-tehnologiyalari-birinchi-halqaro-konferenciyasi
“Ўзкимёсаноат” АЖ хамда “Аммофос-Максам” АЖ Сизларни 2016 йил 10 октябрда бўлиб ўтадиган “Марказий Қизилқум фосфоритларидан фосфорли ўғитлар ва фосфат тузлари ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологиялари” I халқаро конференциясига таклиф этади.
Конференциядан мақсад фосфоритларни қайта ишлаш технологиялари доирасида эришилган ютуқлар ва уни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқишдан иборат.
Ушбу конференция фосфор саноатида фаолият олиб борувчи олимлар, мутахассислар ва корхона вакиллари учун конструктив мулоқот майдонига айланиши мумкин.
Асосий вазифалар:
- Академик фанлар ва олий ўқув юртлари вакиллари хамда ишлаб чиқариш вакиллари ўртасида илмий ва илмий-техник муаммоларнинг мухокамаси.
- Ишлаб чиқариш ходимлари ва илмий ходимлар ўртасидаги алоқани фаоллаштириш.
- Долзарб, мухим амалий илмий-техник муаммолар мухокамасида талабалар, магистрантлар ва илмий ходимларнинг иштироки учун имконият яратиш.
Секциялар:
- Қизилқум фосфоритларини минерал кислоталар билан бойитиш технологияси.
- Қизилқум фосфоритларини минерал кислоталар билан қайта ишлаш технологияси.
- Қизилқум фосфоритларини экстракцион фосфор кислотаси ва у асосидаги махсулотларга қайта ишлаш.
- Фосфогипс ва уни қайта ишлаш истиқболлари.
- Фосфат хом ашёсини қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришни аналитик назорати.
- Фосфат хом ашёсини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш тармоқларини техник тартибга солиш.
Конференция ташкилотчилари:
- “Ўзкимёсаноат” АЖ
- “Аммофос-Максам” АЖ
Иштирок этиш қиймати: Бепул
Алоқа учун маълумотлар: к.ф.н. Ахмедов Мансур Эшмаматович, Маматказина Мунира Ринатовна (конференция илмий котиблари).
Телефон: (371) 140-74-31,
Е-mail: innovatsiya@uks.uz
Файллар: