"Ўзкимёсаноат" АЖ

Кимё саноати ривожи – миллий иқтисодиёт тараққиётига хизмат қилади

// 05.09.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/kimyo-sanoati-rivozhi-milliy-iqtisodiyot-taraqqiyotiga-hizma

Бугунги кунда юртимизда кимё саноатини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасини юқори сифатли минерал ўғитлар билан таъминлаш орқали иқтисодиётни янада юксалтириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари устувор йўналишлардан бирига айланган. 

 Шу мақсадда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан бир қатор ислоҳотлар, инвестисия лойиҳалари ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Яқинда тармоқнинг илмий-техник кенгаши йиғилишида янги ишлаб чқариш қувватларини барпо этишга қаратилган масала муҳокама қилинди. Жумладан, "Самарқанд вилоятида комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича кимё мажмуасини қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари кўриб чиқилди.Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида нафақат ички бозор талаблари қондирилади, балки экспорт салоҳияти ҳам сезиларли даражада ошиши айтиб ўтилди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишига ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги маҳсулдорликни оширишга хизмат қилади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши минерал ўғитлар турини кўпайтириш, сифатини ошириш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. 

Бундай комплекс лойиҳалар келгусида Ўзбекистонни минтақадаги етакчи кимё саноати марказларидан бирига айлантиришга хизмат қилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати