"Ўзкимёсаноат" АЖ

1 март – Зулфияхоним таваллуд топган кун

// 01.03.2023
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/video/zulfiyaxonim-tavallud-topgan-kun

Юртимизда баҳорнинг илк кунини ҳар йили Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллуди билан қарши олиш анъанага айланган. Унинг халқимиз қалбига сингиб кетган «Ҳаёт жилоси», «Ўрик гуллаганда», «Хаёллар», «Соғиниш», «Баҳор келди сени сўроқлаб» каби қатор шеърларида чин маънода ҳаёт нафаси уфуриб туради. Зулфияхоним 50-60 йиллардан бошлаб шоира, журнал бош муҳаррири, жамоат арбоби сифатида фақат республикамизда эмас, қардош мамлакатлар, ҳатто, дунё минбарларида ҳам ўзбек аёли номидан сўз айтган, шеър ўқиган. У ўзбек қизлари учун вафо ва садоқат тимсоли бўлиб, қалбларда мангу яшайди.