"Ўзкимёсаноат" АЖ

Матбуот анжумани

// 16.01.2020
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/speeches/conf4265

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилишини маълум қилади.

Ҳурматли оммавий ахборот воситаси вакиллари ва блогерлар Сизларни 2020 йил 17 январь куни соат 11:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилиши кўзда тутилган ушбу матбуот анжуманида иштирок этишга таклиф қиламиз.

Мурожат учун телефон рақами: 78 140-74-26. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати