"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан бугундан бошлаб аммофос минерал ўғити янада арзон нархларда тақдим этилади

// 28.04.2020
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/speeches/birja-ammofos

Ҳурматли қишлоқ хўжалик маҳсулотлар етиштирувчилари бўлган фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва таморқа эгалари Сизлар учун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан янгилик, 28 апрелдан бошлаб аммофосни арзонлаштирилган нархда биржа савдоларидан ҳарид қилишингиз мумкин. Эндиликда аммофоснинг 1 тоннаси 4473000 сўмдан эмас, балки 23570 ва 24639-сонли контрактларда 4000000 сўмдан биржа савдоларига чиқарилмоқда.

Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмат