"Ўзкимёсаноат" АЖ

Жаҳон кимё саноати янгиликлари: тиббий полимерларнинг жаҳон бозори 2029 йилга келиб учдан бир қисмга ошади

// 25.10.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/zhahon-kimyo-sanoati-yangiliklari-tibbiy-polimerlarning-zhah

Тиббий полимерларнинг жаҳон бозори 2024 йилдаги 41,1 миллиард доллардан 2029 йилга келиб 60,5 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда. 

Йиллик ўсиш суръати (CАGR) прогноз даврида 8,0 фоизни ташкил этади. МаркетсандМаркетс нашрининг хабар беришича, полимерларга юқори талабнинг ошиб бориши уларнинг тиббий хизмат кўрсатишда беморлар учун хавфсизлигини таъминлаш ва инфекциялар сонини камайтиришдаги муҳим роли билан боғлиқ. 

Осиё-Тинч океани минтақаси тиббий полимерлардан фойдаланишда етакчига айланди. Бунга Хитой, Ҳиндистон ва Япония каби мамлакатларда жадал урбанизация, иқтисодий ўсиш ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзгаришлар сабаб бўлди.  Бу омиллар ушбу мамлакатларда тиббий жиҳозларга, жумладан полимерларга ҳам талабни оширади. 

Тиббиёт пластиклари ўзининг универсаллиги билан тиббий полимерлар бозорида  тиббиёт эластомерларига нисбатан катта улушга эга. Улар турли хил тиббий асбоблар, қадоқлаш ва жиҳозлар ишлаб чиқаришда қўлланилади. Замонавий ишланмалар ушбу пластикларнинг хусусиятларини яхшилади. Уларнинг мустаҳкамлиги, мослашувчанлиги ва шаффофлиги ошди, бу тиббиётнинг қатъий талабларига жавоб беради. 

Бундан ташқари, бир марта ишлатиладиган маҳсулотларга талабнинг ортиши ва минимал инвазив муолажаларнинг кўпайиши тиббий пластиклардан фойдаланишнинг кўпайишига олиб келади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати