Бугун 24 та жамоа “Раҳбар кубоги” учун баҳс олиб борди.
Тошкент кимё-технология институти талабалари интеллектуал ўйинда зукколик ва жамоавий аҳилликни намоён этиб, 1-ўринни забт этишди.
“Янги Ўзбекистон” университетининг билимга чанқоқ талабаларидан ташкил топган 2 та жамоа ҳам 2-ва 3-ўринларни эгаллашди.
Қизғин ва дўстона руҳда ўтган ушбу баҳслар ёшлар ўртасида жамоа бўлиб ишлаш, ақлни чархлаш ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилди.
Ғолиб бўлган бўлажак кимёгарларни юксак натижа билан табриклаймиз!
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати