"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ёшлар маслаҳатчилари ва уларнинг координаторлари учун 3-кунлик ўқув-семинари бўлиб ўтди

// 12.03.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yoshlar-maslahatchilari-va-ularning-koordinatorlari-uchun-3-

3-кунги машғулотлар ҳам ёшлар учун зарур билимлар ва маълумотларга бой бўлди. 

 “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова “Ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчининг ташқи имижи ва маънавий қиёфаси. Ёшлар билан ишлашда касбий ахлоқ тамойиллари” мавзусида суҳбат ўтказди.  

Иқтисодиёт ва бизнесни режалаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Бехзод Ғафуров ёшлар маслаҳатчиларининг иш фаолиятини жамият бизнес-режасида тўғри акс этилиши борасида маъруза қилди. Ёшлар маслаҳатчилари учун тадбир, танловларни ташкил этишда зарур бўлган кўникмалар билан ўртоқлашди. 

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси бош мутахассиси Муҳаммадали Асроров билан ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Касаба уюшмалари федерацияси ва Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгашлари томонидан ёшларга оид давлат дастурининг бажарилишида “Энг фаол ташкилот” сифатида топилган “Махам-Чирчиқ” АЖнинг бошқаруви раиси ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Рўзмат Байдуллаев ҳам сўзга чиқиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Ёшлар маслаҳатчилари учун ташкилий масалаларда тавсия ва маслаҳатларини бериб ўтди. 

Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Дониёр Аҳмедов иштирокчилар билан иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳақида суҳбат қурди. Замонавий, ёш мутахассис учун муҳим кўникмалар, шахсий фазилатлар бўйича ўз билимлари билан бўлишди.