"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

// 10.07.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yongin-sodir-bulganda-tugri-harakat-qilish-buyicha-uquv-mash

 

«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ «Ташкура» карьерида аварияли вазиятларни чегаралаш ва бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулотида участка, диспетчерлик хизмати, махсус ихтисослаштирилган хизматлар, ёнғин қутқарув қисми, тиббиёт бўлими ходимларининг юзага келган аварияли вазиятни бартараф этишга тайёрлигини текшириш, жалб этилган ходимларнинг ихтисослаштирилган хизматлар билан ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларини ўзлаштириш, аварияни бартараф этиш учун тегишли воситалар билан тўғри ишлаш кўникмаларини ошириш амалиёти кўрсатиб берилди. 

Машғулот якунида кузатувчи мутахассислар томонидан хулосалар берилиб, юзага келган камчиликлар ва натижалар тўғрисида тавсиялар беришди.

«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ Матбуот хизмати