"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

// 04.11.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yil-ayoli-milliy-tanlovining-tuman-bosqichi-bulib-utdi

  Шайхонтоҳур туманида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танлов жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи аёлларни аниқлаш, уларнинг меҳнатини эътироф этиш ҳамда ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

  Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси Раъно Эсантурдиева фаол иштирок этиб, “Йилнинг энг яхши ИТ–дастурчи аёли” номинацияси бўйича тақдирланди.

  Раъно Эсантурдиева ахборот технологиялари соҳасида юқори малака, масъулият ва ташаббускорлик билан фаолият олиб бораётган мутахассис сифатида эътироф этилди. У “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида рақамли жараёнларни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда ИТ соҳасида аёллар салоҳиятини ошириш йўлида самарали фаолият юритиб келмоқда.

  Мазкур эътироф нафақат шахсий ютуқ, балки “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги малакали мутахассислар меҳнатининг эътирофи, шунингдек, соҳада гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасидаги изчил ишларнинг амалий натижасидир. “Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси Раъно Эсантурдиевани ушбу ютуқ билан табриклайди ва келгусидаги фаолиятида янада катта муваффақиятлар тилайди.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати