"Ўзкимёсаноат" АЖ

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

// 13.01.2023
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/vatan-himoyachilari-kuni-munosabati-bilan-manaviy-marifiy-tadbir

«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ватан билан улғаяр шону шавкатим!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда тармоқ корхоналари раҳбар ва ходимлари иштирок этишди. Дастлаб Жамият раҳбарияти томонидан тизимда фаолият юритаётган, шу билан бирга, юртимиз тинчлигини таъминлашга улкан ҳисса қўшаётган барча Ватан ҳимоячиларига самимий байрам табриги йўлланди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир давомида тизим корхоналари вакиллари томонидан байрам табриги сифатида шеър ва қўшиқлар, шунингдек, турли хил саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарининг барчасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қатор байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати