"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашнинг иккинчи босқичи ўтказилди.

// 05.08.2021
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/vakcinaciya-2

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашнинг иккинчи босқичи ўтказилди. Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинасидан фойдаланилди.

Мамлакатимизда коронавирусга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлардан бири фуқароларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари ҳисобланади. Бу жараёнда мутахассислар эмлашнинг афзалликлари, унинг инсон саломатлиги учун аҳамияти борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 номли коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) Хитой-Ўзбек вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати