"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» тармоқ корхоналари янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда

// 13.11.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-tarmoq-korhonalari-yangi-turdagi-mahsulotlar-i

Ўзбекистонда 2024 йилнинг дастлабки олти ойида маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш 34 фоизга ўсди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида ҳам ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат занжирини яратиш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турларини кўпайтириш юзасидан амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, Жамиятнинг Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 2 788,9 млрд сўмлик (ўсиш 128,1 фоиз) маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичлари 112,9 фоизга бажарилди.

Дастур доирасида «Чирчиқ кимё-индустриал технопарки» МЧЖ ҳудудида юқори босимли ламинат, тиббий симулятор, «Chemistry International» МЧЖда пахта целлюлозаси, гидроксипропилметилселлюлоза (НРМС), “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖда калий сульфати, аммоний хлорид, сульфат кислотаси, «Максам-Чирчиқ» АЖда паст ҳароратли ванадийли катализатор, ўрта ҳароратли катализатор (СТК) каби қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва «Навоийазот» АЖ мутахассислари ташаббуси билан «Навоийазот» АЖ ҳудудида янги турдаги коагулянт «полимер ҳолатдаги темир сульфат» маҳсулоти ўзлаштирилди. Натижада хориждан келтирилаётган маҳсулотлар маҳаллийлаштирилиб, 3 млрд 440 млн сўм маблағ тежалди. Ушбу кимёвий реагент корхонанинг оқава сувларини тозалаш коагулянти сифатида қўлланилади.

Мазкур маҳсулот келгусида вилоятдаги йирик саноат корхоналарига ҳам етказиб берилади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати