"Ўзкимёсаноат" АЖ

“ЎЗКИМЁСАНОАТ КУБОГИ” КИБЕРСПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

// 13.11.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-kubogi-kibersport-musobaqalari-goliblari-aniql

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун ҳамда “Ёшлар куни” муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ ташаббуси асосида жамият ва тармоқ корхоналари ҳамда ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзкимёсаноат кубоги” киберспорт мусобақалари ташкил этилди.



Мусобақалар ёш ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг замонавий технологиялар ва киберспортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тармоқ корхоналари ўртасида ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

Иштирокчилар Counter-Strike 2 (CS2), Dota 2 ва FIFA 2025 йўналишлари бўйича ўзаро куч синашиб, юқори маҳорат, жамоавий ҳамкорлик ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.



Қизғин ва муросасиз баҳслар якунига кўра, қуйидаги иштирокчилар ва жамоалар совринли ўринларни эгалладилар: 

ФИФА 2025 бўйича: 
1-ўрин — “Максам-Чирчиқ” АЖ ходими Ёдгор Шаназаров;
2-ўрин — “Ўзкимёимпэкс” МЧЖ ходими Акмал Джурабаев;
3-ўрин — “Аммофос-Максам” АЖ ходими Давронжон Тоҳиров.

Dota 2 бўйича:
1-ўрин — “Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси;
2-ўрин — “Максам-Чирчиқ” АЖ жамоаси;
3-ўрин — “Аммофос-Максам” АЖ жамоаси.

Counter-Strike 2 (CS2) бўйича:
1-ўрин — “Максам-Чирчиқ” АЖ жамоаси;
2-ўрин — “Аммофос-Максам” АЖ жамоаси;
3-ўрин — “Ўзкимёимпэкс” МЧЖ жамоаси.

Мазкур мусобақалар нафақат иштирокчиларнинг киберспорт бўйича маҳоратини намойиш этиш, балки турли корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, дўстона муносабатларни ривожлантириш ҳамда жамоавий бирдамликни мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим майдон бўлди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ барча ғолиб ва совриндорларни эришган натижалари билан табриклайди ҳамда уларга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди!