//
03.06.2015
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-dakning-yagona-akciyadori-umumiy-yigilish-utkazilishi
“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси 2015 йилнинг 13 июнида Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уйда жойлашган Компаниянинг маъмурий биносида ўтказиладиган акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида хабар беради.
Акциядорларни рўйҳатга олиш: соат 9:00 да.
Йиллик акциядорлар умумий йиғилишининг бошланиши: соат 10:00 да.
Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида хабар берадиган Компаниянинг реестр шаклланиш санаси – 2015 йил 22 май.
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берадиган Компаниянинг реестр шаклланиш санаси – 2015 йил 10 июн.
КУН ТАРТИБИ
- “Ўзкимёсаноат” ДАКнинг 2014 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш.
- “Ўзкимёсаноат” ДАКнинг Кенгаш ҳисоботини ва тафтиш комиссиясининг ваколати ва тафтиш комиссияласининг ваколати доирасидаги саволлар юзасидан хулосасини тинглаш.
- “Ўзкимёсаноат” ДАКнинг 2014 йил якуни бўйича соф фойда тақсимотини тасдиқлаш.
- “Ўзкимёсаноат” ДАКнинг Кенгаш аъзоларини сайлаш.
- “Ўзкимёсаноат” ДАКнинг тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш.
- Бошқарув раиси ва ижро органи аъзолари билан меҳнат шартномаларини узайтириш.
- Компаниянинг янги таркибий тузилмасини тасдиқлаш.
- 2015 йилда аудиторлик текширувини ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унга тўлов миқдорини аниқлаш юзасидан қарор қабул қилиш.
- Компаниянинг устав капиталини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисида.
- Янги акцияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш.
- Янги чиқарилган акцияларнинг эмиссия рисоласини тўғрисида қарор қабул қилиш туғписида.
- Уставга ўзгартиришлар ва кўшимчалар киритиш.
- Аффиланган шахслар билан битимлар рўйҳатини тасдиқлаш.
Йиғилишда қатнашиш учун рўйҳатдан ўтишда акциядор ўзи билан паспорти ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мос тарзда шахсини бошқа тасдиқловчи хужжатлар ва акциядорлар вакили уларга берилган ишончномалар олиб келиши талаб этилади.
Акциядорлар ушбу эълон чоп этилгандан кундан бошлаб акциядорлар умумий йиғилишига кўриб чиқиш учун киритилган материаллар билан Тошкент ш., Навои кўчаси, 38-уй манзилида, иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиш кунигача танишиб чиқишга хақлидир.
“Ўзкимёсаноат” ДАК Кенгаши