"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖда Тошкент кимё-технология институти битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ўтказилди

// 19.06.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azhda-toshkent-kimyo-tehnologiya-instituti-bit

Жорий йилнинг 19-июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Тошкент кимё-технология институтининг “Кимё ва озиқ-овқат саноати менежменти” бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2024-йил 20-июн куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 32-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 13-декабрдаги 836-сонли “Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.  

Давлат аттестация комиссияси аъзолари билан бир қаторда битирувчиларнинг диплом иши ҳимоясида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг масъул мутахассислари ҳам иштирок этдилар. 

Битирувчилар томонидан тақдим этилган илмий-амалий битирув ишлари муҳокама қилиниб, уларнинг амалий аҳамияти ва соҳа эҳтиёжларига мослиги юзасидан савол-жавоб шаклида олиб борилди.Саноат вакиллари томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди, шунингдек, ёш мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги ва соҳа корхоналари билан интеграцияси юзасидан ижобий фикрлар билдирилди.

Мазкур ташаббус таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий алоқаларни мустаҳкамлаш, битирувчиларнинг меҳнат бозори талаблари асосида етук кадр бўлиб етишишиларида муҳим қадам ҳисобланади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати