"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖда Хитой компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

// 12.10.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azhda-hitoy-kompaniyasi-vakillari-bilan-uchras

“Ўзкимёсаноат” АЖда Хитойнинг муҳандислик-техник соҳада фаолият юритувчи SINOPEC Nanjing Engineering Co., Ltd. компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.



Мулоқот давомида кимё саноатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда замонавий муҳандислик ва технологик ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илғор халқаро тажрибаларни татбиқ этиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, шунингдек, мутахассислар ўртасида профессионал тажриба ва экспертлик билимларини алмашиш йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.



Суҳбат чоғида кимё саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жараёнларни такомиллаштириш борасидаги истиқболли йўналишлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.



Учрашув якунида томонлар ўзаро ишбилармонлик алоқаларини давом эттириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон кимё саноатини ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.