"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ жамоаси фахрийлар ҳолидан хабар олди

// 13.05.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-zhamoasi-fahriylar-holidan-habar-oldi

Айни кунларда республикамизда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ жамоаси хайрли анъанани давом этган ҳолда, бугун фахрийлар ҳолидан хабар олди. 

Узоқ йиллар жамиятимизда фидокорона меҳнат қилган, ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар ва нуронийларга эҳтиром кўрсатилиб, уларга озиқ-овқат ҳамда рўзғор харидлари учун мўлжалланган махсус ваучерлар туҳфа қилинди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати