"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда

// 23.02.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-tomonidan-yoshlar-bandligini-taminlash-buy

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖга Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “Пахтачи” МФЙ ҳудудидаги ишсиз тоифасига киритилган ёшлар бириктирилган.

Юклатилган вазифа ижросини таъминлаш учун жамият томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, яшаш шароити, бандлик даражаси ҳамда муаммолари юзасидан жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ҳар бир ёш билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, уларнинг маълумоти, касбий кўникмалари, ишга қизиқиши ва режалари аниқланди, оилавий ҳамда моддий аҳволи таҳлил қилинди.

Аниқланган масалалар асосида бандликни таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, ўқув курсларига жалб этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ижроси назоратга олинди.